add

Шавкат Мирзиёев Покистонга боради

Ўзбекистон раҳбари Исломободда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фелдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ўтказади.

Шавкат Мирзиёев Покистонга боради © Фото: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5-6 феврал кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Дастурга мувофиқ, Исломободда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фелдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Кун тартиби

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари олий даражадаги мулоқотлар кун тартибининг марказида бўлади.

Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, икки мамлакат ҳукуматлари, парламентлари, ишбилармон доиралари ҳамда ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатлари ҳар томонлама кўриб чиқилади.

Томонлар товар айирбошлашни оширишга, саноат, транспорт ва инфратузилма, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суришга ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор соҳалар бўйича келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакилларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат ташрифи билан Покистонга етиб боргани ҳақида хабар берилган эди.

Teglar

Mavzuga oid