Сунъий интеллект соҳасидаги барча муваффақиятли компанияларнинг умумий жиҳати

27.10.2025 | 09:182 daqiqa

Сунъий интеллект энди тажриба эмас — у стратегик бизнес бошқарувининг асосий воситасига айланди. Аммо СИ муаммоларни ҳал қилмайди, балки мавжуд тизимни кучайтиради.

Сунъий интеллект соҳасидаги барча муваффақиятли компанияларнинг умумий жиҳати

Entrepreneur нашрининг ёзишича, сунъий интеллект (СИ) ҳозирги кунда компаниялар учун асосий рақобат устунлигига айланмоқда. У фақат натижани яхшилайдиган восита эмас, балки мавжуд тизим ва жараёнларни акс эттиради: агар компанияда маълумотлар тартибга солинмаган бўлса, СИ уларни янада мураккаблаштиради.

McKinsey’нинг 2025 йил март ойидаги глобал сўровига кўра, дунёдаги компанияларнинг 75 фоизи генератив СИдан фойдаланмоқда. Аммо энг яхши натижаларни юқори даражадаги раҳбарият назоратига эга ташкилотлар кўрсатмоқда.

СИ соҳасидаги етакчи компаниялар — Cursor, Perplexity ва Anthropic муваффақиятга бир зумда эришмаган. Улар марказлашган маълумотлар, тизимли жараёнлар ва аниқ стратегия асосида ўсган. Таҳлилчилар таъкидлашича, бу шарт-шароитларсиз СИ «нотўғри масаллиқлардан тузилилган рецепт» янглиғ бўлакларга бўлиниб ишлайди ва у самарадорликни эмас, балки хаосни кучайтиради.

Ҳозирги амалиётда СИ текширилган бизнес жараёнларини масштаблаштириш воситасига айланган. Масалан, маркетингда у контентни шахсийлаштиради, операцияларда жадвал ва омбор тизимларини оптималлаштиради, мижозлар хизматида эса мурожаатларни тезлаштиради.

Автосалонлар тест-драйв ва молиялаштиришни автоматлаштирмоқда, риэлторлар СИ орқали кўрсатув ва танлов жараёнларини бошқармоқда, юридик фирмалар эса кўп тилда мижозлар билан ишлашни тезлаштирган.

Муваффақиятнинг калити — технологиядан эмас, аниқ бизнес вазифасидан бошлаш. Кичик ва ўрта бизнес учун бу борада афзаллик бор: уларда эски тизим йўқ, шу боис СИни синовдан ўтказиш ва жорий этиш тезроқ амалга ошади.

Ҳозирги рақобат шароитида ютувчилар — СИни реал жараёнларга жорий қилган, аниқ маълумотлардан фойдаланган ва амалда устунлик яратган компаниялардир.

Teglar

Mavzuga oid