Logo

TBC’да пасайиш, Uzum ва Anor’да ўсиш: банк карталари йил бошидан бери 7,4 млн донага кўпайди

Bugun 17:552 daqiqa

Муомаладаги банк карталари сони йил бошидан буён 10,9 фоизга ошиб, 75,7 млн тага етди. Бунда ўсишнинг ярми «Uzum Bank» ва «Anor bank» ҳиссасига тўғри келган. «TBC bank», «Asaka bank» ва «Tenge bank»да эса карталар сони сезиларли камайган.

TBC’да пасайиш, Uzum ва Anor’да ўсиш: банк карталари йил бошидан бери 7,4 млн донага кўпайди

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 2026 йилда 68,3 млн донадан 75,7 млн донагача ўсди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил 1 январь ва 1 август ҳолатидаги маълумотлари таққосланганда аниқланди.

Умумий ўсиш 7 млн 419 мингта ёки 10,9 фоизни ташкил этган. Энг катта ўсиш «Uzum Bank»да кузатилган. Банк карталари сони 5,1 млн тадан 7,24 млн тага етиб, 41,9 фоизга кўпайган.

«Anor bank»да эса карталар сони 1,61 млн донага ошиб, 5,16 млн донага етган. Ўсиш суръати 45,3 фоизни ташкил қилган. Икки банкдаги умумий ўсиш 3,75 млн тани ташкил қилиб, сектордаги соф ўсишнинг 50,5 фоизига тенг бўлган.

1

Кейинги ўринларда «Hamkorbank» ва «Xalq banki» турибди. Уларда карталар сони мос равишда 1,4 млн ва 1,35 млн тага кўпайган. Тўртта банкнинг умумий ўсиши 6,5 млн тани ёки сектордаги соф ўсишнинг 87,6 фоизини ташкил қилган.

Энг катта пасайиш «TBC bank»да қайд этилган. Банк карталари сони 570 мингга ёки 13,5 фоизга камайиб, 3,64 млн донага тушган.

Шунингдек, «Asaka bank»да карталар сони 281,5 мингга, «Tenge bank»да 275,7 мингга ва «Hayot bank»да 156,4 мингга камайган. «Hayot bank»даги пасайиш 56 фоизни ташкил қилган.

Иккала давр бўйича ҳам маълумоти мавжуд 34 банкнинг 28 тасида карталар сони ошган, олтитасида эса камайган.

Муомаладаги карталар сони бўйича «Xalq banki» етакчилигича қолмоқда — 12,12 млн дона. Бу мамлакатдаги жами банк карталарининг 16 фоизига тенг.

Кейинги ўринларда «Uzum Bank» — 7,24 млн, «Agrobank» — 6,8 млн, «Ipoteka-bank» — 5,67 млн ва «Hamkorbank» — 5,24 млн карта билан жойлашган.

2

Бешта энг йирик банк ҳиссасига жами 37,1 млн карта ёки бозордаги карталарнинг 49 фоизи тўғри келмоқда. Йил бошида бу улуш 47 фоиз эди.

«Yangi Bank» бўйича эса 1 август жадвалида карталар сони кўрсатилмаган. Йил бошида банкнинг 255,5 мингта картаси бор эди. Бунга сабаб банкнинг йил бошида регулятор томонидан лицензияси қайтариб олингани ва банкрот деб эълон қилингани бўлди.

3

Йил бошидан бери тўлов терминаллари сони қарийб 22,7 мингтага ошиб, 453,5 мингтага етган. Банкомат ва инфокиосклар сони эса 17,3 фоизга кўпайиб, 47 мингтани ташкил қилган. Январь—июль ойларида тўлов терминаллари орқали 387,4 трлн сўмлик тушум ўтган.

Муомаладаги карталар сони банк мижозлари ёки фаол фойдаланувчилар сонига тенг эмас. Бир киши бир нечта картага эга бўлиши, айрим карталар эса амалда ишлатилмаслиги мумкин.

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 267

Barchasi

Mavzuga oid