Тожикистоннинг 100 сомонилик банкнотаси дунёдаги энг яхши пул белгилари қаторига кирди

Bugun 14:462 daqiqa

Янги банкноталар 2025-йил 30-октябрда муомалага чиқарилган.

Тожикистоннинг 100 сомонилик банкнотаси дунёдаги энг яхши пул белгилари қаторига кирди © shopofmoney.com

Тожикистонда 2025-йилда чиқарилган номинали 100 сомонилик банкнота дунёдаги энг яхши пул белгилари қаторига кириб, нуфузли ҳар йиллик халқаро «Йил банкнотаcи» танлови иштирокчиси бўлди. Бу ҳақда Халқаро банкнотлар жамияти (IBNS)нинг расмий сайти хабар берди.

IBNS маълумотларига кўра, 2025-йил давомида дунё бўйлаб тахминан 100 та янги банкнота чиқарилган, аммо улардан фақат 17 таси дизайн ва технология жиҳатидан инновацион деб топилиб, номзодлар рўйхатига киритилган.

Шулар орасида Марказий Осиёни намоён этувчи тожик валютаси ҳам бор. Тожикистон билан бир қаторда постсовет ҳудудидан Россия (1000 рубл) ва Қозоғистон (1000 тенге) банкнотлари ҳам номинацияда иштирок этган.

100 сомони

100 сомонилик банкнота ёрқин кўп рангли гаммада, асосан кўк, пушти ва яшил ранглар уйғунлигида ишланган. Унинг бадиий концепцияси миллий тарих ва давлатчиликни акс эттиради. Олд томонида биринчи марказлашган тожик давлатининг асосчиси Исмоил Сомоний ҳамда мамлакатнинг муҳим тарихий-маданий рамзи бўлган Сомонийлар мақбараси тасвирланган. Шунингдек, Тожикистон герби, 25 йиллик хотира логотипи ва мураккаб геометрик элементлар ҳам жой олган.

1

Банкнотанинг орқа томони замонавий давлатга бағишланган: унда янги парламент биноси, давлат байроғи ҳамда тожик ва инглиз тилларидаги матнлар акс эттирилган.

Дизайнерлар банкнотни муҳофаза қилиш тизимига алоҳида эътибор қаратган. У замонавий хавфсизлик элементлари билан жиҳозланган бўлиб, Исмоил Сомоний портрети туширилган сув белгиси, рангини ўзгартирувчи «RollingStar» элементлари, «100» рақами яширин динамик эффектга эга ойнасимон муҳофаза ипчаси, шунингдек, мос келувчи тасвирлар ва мураккаб геометрик тузилмаларни ўз ичига олади. Банкнота Германиянинг «Giesecke+Devrient» компанияси томонидан чоп этилган ва 2025-йил 30-октябрда муомалага киритилган.

2

Ғолиблар

Юқори дизайн баҳосига қарамасдан, тожик банкнотаси ғолиблар қаторига кирмади. Танловда биринчи ўринни Кюрасао ва Синт-Мартенинг 200 гулденлик банкнотаси эгаллади. У «сув ости» мавзуси ва мураккаб гибрид дизайни билан ажралиб туради.

Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Фижи ва Замбия банкнотларига насиб этди. Шунингдек, бешликка Фолкленд ороллари ва Папуа Янги Гвинеяси пул белгилари ҳам кирди.

IBNS номзодлари қаторига кириш халқаро миқёсда муҳим эътироф ҳисобланади. Танлов банкнот дизайннинг энг яхши намуналарини бирлаштиради ва уларни нафақат тўлов воситаси, балки санъат асари ҳамда миллий ўзига хосликни ифодаловчи восита сифатида кўради.

Teglar

Mavzuga oid