Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга рози

27.10.2025 | 20:041 daqiqa

«Бизда яхши муносабатлар бўлган, у менга ёқарди, мен унга», - деди АҚШ президенти.

Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга рози

АҚШ президенти Доналд Трамп Осиё мамлакатларига амалга ошираётган сафари чоғида Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги маълум қилди.

«Мен бу ҳақда олдин айтмаганман, лекин агар у хоҳласа, мен ҳам у билан учрашишни хоҳлардим. Бизда яхши муносабатлар бўлган, у менга ёқарди, мен унга. Агар у хоҳласа, мен яқин вақтда Жанубий Кореяда бўламан», - деган у бугун, 27 октябр куни самолёт бортида журналистларга.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча Ким Чен Ин билан расмий учрашув режалаштирилмаган, бироқ зарурат бўлса бундай учрашувни ўтказишга қарши эмаслигини билдирди. У Ким Чен Ин билан учрашиш учун Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини узайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Илгари АҚШ расмий шахслари Трампнинг Осиёга ташрифи давомида Ким Чен Ин билан учрашиш режалаштирилмаганини айтган эди. Сафар доирасида Трамп Малайзия, Япония ва Жанубий Кореяга ташриф буюради ҳамда 31 октябр – 1 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик (АТЭС) саммитида иштирок этади.

Пхенян бир неча бор, агар Вашингтон Шимолий Кореяни ядросизлантириш талабидан воз кечса, АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини билдирган.

Teglar

Mavzuga oid