Трамп ўлими ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

01.09.2025 | 22:002 daqiqa

29 август куни ижтимоий тармоқларда Трампнинг аҳволи оғирлиги ва вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди.

Трамп ўлими ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
АҚШ президенти ОАВда унинг вафоти ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳеч қачон ўзини бундай яхши ҳис қилмаганини айтди. У ижтимоий тармоқларда ўз вафоти ҳақида тарқалган миш-мишларга шундай изоҳ берди. «Умримда ҳеч қачон ўзимни бундан яхшироқ ҳис қилмаганман», - дея ёзиб қолдирди Трамп Truth Social’даги саҳифасида. 29 август куни интернетда президентнинг икки кун давомида жамоатчилик олдига чиқмагани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади. Neewsweek журнали маълум қилишича, #whereistrump хештеги Х'да машҳурлик бўйича олтинчи ўринни эгаллаган, Грок сунъий интеллектга асосланган чат-бот эса фойдаланувчиларнинг Америка раҳбарининг тахминий вафоти ҳақидаги постлар билан танишиш ҳолатлари 1,3 миллиондан ошганини қайд этган.

Teglar

Mavzuga oid