Logo

«WB Taxi» устун мавқега эга платформа деб топилди

Bugun 10:251 daqiqa

Устун мавқега эга корхоналар рақобатчилар таъсиридан нисбатан мустақил ҳолда бозор қоидалари, нархлар ва хизмат кўрсатиш шартларини белгилаши ёки ўзгартириши мумкин.

«WB Taxi» устун мавқега эга платформа деб топилди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Рақобат қўмитаси «WB Taxi» МЧЖ йўловчиларни таксида ташиш учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Қўмита маълумотларига кўра, устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш ва устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Шунингдек, компания фаолияти мунтазам мониторинг қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Uklon» такси хизмати ҳам Ўзбекистонда устун мавқега эга рақамли платформа деб топилганди. Маълумот ўрнида, ушбу мақом «Yandex» платформасига 2024 йилда берилган.

Teglar

Mavzuga oid

«WB Taxi» устун мавқега эга платформа деб топилди | Vaqt.uz