Logo

Хивага поездлар бир ҳафта давомида фақат Урганчгача қатнайди

Bugun 21:311 daqiqa

Урганч — Хива темирйўл йўналишида ҳаракат бир ҳафтага тўхтатилади. Айрим поездлар йўналиши қисқартирилиб, йўловчилар автобусларда ташилади.

Хивага поездлар бир ҳафта давомида фақат Урганчгача қатнайди © vaqt.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» тизимидаги корхоналар Урганч — Хива темирйўл тармоғида йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, темирйўл тармоғи 10–16 август кунлари техник сабабларга кўра ёпилади. Шу даврда Хива йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари Урганч вокзалигача қатнайди.

Ўзгаришлар Тошкент — Хива — Тошкент йўналишидаги «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поездларига ҳам тааллуқли.

Қайси поездлар ўзгаради?

«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поездлари 11–16 август кунлари Тошкент — Хива — Тошкент йўналишида Урганчдан ҳаракатланади.

Ҳивадан Урганчга етиб олиш учун йўловчиларга ҳар куни автобуслар қатнови ташкил этилади.

«Temiryo'lekspress» йўловчиларга Урганч автостанциясига соат 07:00 гача етиб келишни тавсия қилди. Автобус соат 07:10 да йўлга чиқади.

Teglar

Mavzuga oid

Хивага поездлар бир ҳафта давомида фақат Урганчгача қатнайди | Vaqt.uz