Янги автомобилни ортиқча тўловларсиз қандай харид қилиш мумкин: имтиёзли автокредитлар ва 0% лик дастурларни кўриб чиқамиз
Автосалондан янги автомобиль харид қилиш — бу ҳар доим ёқимли ҳиссиётлар, ишлаб чиқарувчи кафолати ва йўлда ўзига ишонч демакдир. Бироқ замонавий харидор автомобилни нафақат дизайни ва қулайлигига, балки молиявий жиҳатдан фойдалилигига қараб ҳам баҳолайди.

Кўпчилик ҳали-ҳануз автокредитни доим юқори фоиз ставкаси ва катта ортиқча тўлов деб билади. Аммо бугунги кунда автомобиль бозори ва молия сектори бутунлай бошқача ёндашувни — имтиёзли фоизлар ва йиллик 0% дан бошланадиган махсус шартларга эга ҳамкорлик дастурларини таклиф қилмоқда.
Келинг, харидингиз имкон қадар оқилона бўлиши учун бундай дастурлар қандай ишлашини ва ҳозирнинг ўзида қайси автомобилларга эътибор қаратиш кераклигини таҳлил қилайлик.
Имтиёзли ва ҳамкорликдаги автокредитларнинг моҳияти нимада?
Ҳамкорликдаги автокредит — бу банк ҳамда расмий автосалонлар ёки дистрибьюторларнинг қўшма дастуридир. Бундай ҳамкорликнинг асосий мақсади — мижоз учун ортиқча молиявий юксиз янги автомобиль харид қилиш имкониятини яратиш.
Субсидиялаш ва ишлаб чиқарувчилар билан махсус ҳамкорлик ҳисобига кредит ставкаси рамзий фоизларгача пасайтирилиши ёки маълум бир даврга ёхуд белгиланган бошланғич тўлов эвазига йиллик 0% ни ташкил этиши мумкин.
Имтиёзли автокредитлашнинг асосий афзалликлари:
— пасайтирилган ва имтиёзли ставкалар туфайли энг кам миқдорда ортиқча тўлов қилиш (ёки унинг умуман бўлмаслиги);
— шаффоф шартлар: сиз бутун муддат учун тўловлар жадвалини ва қатъий белгиланган фоиз ставкасини аниқ биласиз;
— моделларнинг кенг танлови: оммабоп шаҳар седанлари ва ишчи техникалардан тортиб, технологик кроссоверлар ва премиум брендларгача;
— тезкор расмийлаштириш: минимал ҳужжатлар тўплами ва аризани зудлик билан кўриб чиқиш.
«Asia Alliance Bank» АТБда бозор талаблари ҳамда етакчи автосалонлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг долзарб махсус таклифларига мослаштирилган махсус автокредитлар тармоғи ишлаб чиқилган.
Оммабоп шаҳар кроссоверлари ва седанлари (Onix & Tracker)
Маҳаллий автомобиль бозорининг бестселлерлари Chevrolet Onix ва Tracker энди янада фойдали шартларда тақдим этилади. Имтиёзли дастурлар технологик шаҳар седанини ёки ихчам кроссоверни минимал ортиқча тўлов билан харид қилиш имконини беради.
Оила ва бизнес учун амалий ечимлар (Damas & Labo)
Кичик бизнес, логистика ёки кундалик вазифалар учун ишончли ёрдамчи излаётганларга банк UzAuto Motors’нинг Damas ва Labo автомобиллари учун махсус ҳамёнбоп кредит дастурларини таклиф қилади.
Инновацион ва технологик Changan & Deepal
Футуристик дизайн, гибрид технологиялар ва ақлли бошқарув тизимлари шайдолари учун Changan моделлари ва Deepal суббрендига махсус имтиёзли дастурлар мавжуд. Бу — премиум даражадаги кроссовер рулига фойдали шартлар билан ўтириш учун ажойиб имконият.
Ишончли ва замонавий «Haval» кроссоверлари
«Haval» бренди хавфсизлик, қулайлик ва ҳар қандай йўл шароитларига мослашувчанлиги туфайли ҳайдовчилар ишончини қозонди. Банкнинг махсус кредит маҳсулотлари оммабоп «Haval» моделларини имтиёзли фоиз ставкаси билан харид қилиш имконини беради.
«Asaka Motors»нинг ҳамёнбоп ва сифатли моделлари
«Asaka Motors International» билан ҳамкорликдаги дастурлар ҳар қандай оилавий бюджетга мос келадиган жозибадор имтиёзли фоизлар эвазига замонавий ва амалий автомобилларни харид қилиш имкониятини яратади.
Мультибренд автосалонлар («Autocenter»)
Агар сиз универсал ечим излаётган ва ҳамкор автосалонлардаги кенг моделлар қаторидан танлашни хоҳлаётган бўлсангиз, «Autocenter» дастури қулай тўлов жадвалига эга мослашувчан шартларни таклиф қилади.
Имтиёзли автокредитни қандай қилиб фойдали расмийлаштириш мумкин?
Харидингиз кўнглингиздагидек бўлиши ва чўнтагингизга оғирлик қилмаслиги учун қуйидаги оддий тавсияларга амал қилинг:
1. Бошланғич тўлов миқдорини аниқланг: ўз ҳиссангиз қанчалик юқори бўлса, фоиз ставкаси шунчалик паст бўлади (махсус таклифлар бўйича йиллик 0% гача);
2. Ўзингизга мос моделни танланг: тест-драйвдан ўтиш ва танланган комплектация нархини ҳисоблаб олиш учун ҳамкор автосалонга мурожаат қилинг;
3. Ойлик тўловни ҳисобланг: мутахассислар тўлов миқдорини доимий даромадингизнинг 40–50 фоизидан ошмайдиган қилиб белгилашни тавсия этади.
Янги автомобил сари бугуноқ қадам ташланг!
Автокредитлаш бозори ўзгарди: энди харидни йиллаб ортга суриш ёки стандарт кредитлар учун ортиқча ҳақ тўлаш шарт эмас. «Asia Alliance Bank» АТБдан замонавий автомобилларни имтиёзли шартлар билан харид қилинг. Банкнинг расмий веб-сайтида барча амалдаги имтиёзли ставкалар билан танишишингиз, дастлабки тўловни ҳисоблашингиз ва ариза юборишингиз мумкин:
https://aab.uz/ru/private/crediting/#car_loan
Шунингдек, «Asia Alliance Bank» АТБнинг ўзингизга қулай бўлган исталган банк хизматлари офисида батафсил маслаҳат олишингиз ҳам мумкин.





