add

Зангиотада болаларга ноқонуний диний таълим берган шахсларга жиноят иши очилди

Bugun 14:151 daqiqa

Улар 15 нафар вояга етмаган болани ноқонуний ҳужраларда ўқитиб келган. Маълумотларга кўра, айбланувчилар бир бола учун 300 долларгача пул олган ва уларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказган.

Зангиотада болаларга ноқонуний диний таълим берган шахсларга жиноят иши очилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Зангиота туманининг Чинор маҳалласида яшовчи 44 ёшли шахс ва унинг 65 ёшли холаси икки хонадонда ноқонуний таълим бериш билан шуғулланган. Улар етарли диний билимга эга бўлмаган, шунингдек, тегишли рухсатномаларсиз фаолият юритган.

2_6982cf6b5e0066.73848699

Маълумотларга кўра, биринчи хонадонда 10 нафар, иккинчисида эса 5 нафар вояга етмаган бола яшаш ва таълим олиш учун жойлаштирилган. Тергов жараёнида ҳар бир бола учун ойига 1 миллион сўмдан 300 долларгача маблағ ундирилгани аниқланган. Шунингдек, айрим ҳолатларда болаларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказилгани тўғрисида далиллар мавжудлиги маълум қилинди. Бу ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

4_6982cf6b5fe508.94555744

Болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ота-оналарга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

1hp73ir9hu094k1zWvG17702695237938_b

Ноқонуний диний таълим билан шуғулланган икки нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229(2)-моддаси, яъни диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid