Logo

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 26,9 фоизга оширди

Четга сотилган маҳсулотлар орасида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари энг катта улушга эга бўлди. Улар умумий экспортнинг 51 фоизини ташкил этди.

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 26,9 фоизга оширди © Messe Frankfurt

2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,9 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Тўқимачилик маҳсулотлари мамлакат умумий экспортининг 9,4 фоизини ташкил этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти қиймати 2025-йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 445 млн долларга ошган. Ўтган йилнинг январ–август ойларида экспорт ҳажми тахминан 1,65 млрд долларни ташкил этган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар орасида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари энг катта улушга эга бўлди. Улар умумий экспортнинг 51 фоизини ташкил этди. Иккинчи ўринда 32 фоиз улуш билан ип-калава турибди.

Қолган маҳсулотлар улуши қуйидагича тақсимланган:

— тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — 51 фоиз;
— ип-калава — 32 фоиз;
— трикотаж мато — 8 фоиз;
— газлама — 6 фоиз;
— чулки-пайпоқ маҳсулотлари — 2 фоиз;
— гиламлар — 1 фоиз.

Ушбу улушлардан келиб чиқиб ҳисобланганда, 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспортидан тахминан 1,07 млрд доллар, ип-калава экспортидан эса 672 млн доллар тушум олинган. Трикотаж мато экспорти қарийб 168 млн доллар, газлама экспорти 126 млн доллар, чулки-пайпоқ маҳсулотлари экспорти 42 млн доллар ва гиламлар экспорти 21 млн долларга тенг бўлган.

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ва ип-калава биргаликда умумий экспортнинг 83 фоизини ташкил этган. Бу икки турдаги маҳсулот экспортидан жами тахминан 1,74 млрд доллар тушум олинган.

Маълумотлар Ўзбекистон тўқимачилик саноати мамлакат экспорт даромадларида муҳим ўрин тутишини кўрсатади. Йил давомида экспорт қийматининг ошиши эса соҳадаги ташқи савдо тушумлари ўтган йилга нисбатан кўпайганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор бўлмиш АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар борлиги ҳақида ёзган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.