Logo

«Режадан ортиғини оиламга олиб боришим керак деб ҳайдовчилар пойга ўйнашарди» — Транспорт вазирлиги нақд тўлов бекор қилиниши сабабини тушунтирди

Bugun 18:132 daqiqa

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Vaqt.uz’га маълум қилишича, Тошкентда нақд тўлов тизими бекор қилиниб, ҳайдовчилар учун кунлик режа амалиёти тугатилган. Шунингдек, йўловчилар тўловлари ҳисобидан қопланадиган транспорт харажатлари улуши 30–32 фоиздан 40 фоиздан ошган.

«Режадан ортиғини оиламга олиб боришим керак деб ҳайдовчилар пойга ўйнашарди» — Транспорт вазирлиги нақд тўлов бекор қилиниши сабабини тушунтирди

Тошкентда жамоат транспортида нақд тўлов тизимининг бекор қилиниши ҳайдовчилар ўртасидаги йўловчи талашиш ҳолатларини камайтириш ва тушумларни автоматлаштиришга хизмат қилган.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаровнинг айтишича, нақд пулсиз тўлов тизимига ўтилгач, жамоат транспорти харажатларининг йўловчилар тўловлари ҳисобидан қопланадиган улуши 30–32 фоиздан 40 фоиздан юқори даражага кўтарилган, дея хабар бермоқда Vaqt.uz мухбири.

Ҳайдовчилар ўртасидаги «пойга»га чек қўйилди

Омаровнинг таъкидлашича, аввал ҳайдовчилар кўпроқ йўловчи олиш ва кунлик режани бажариш мақсадида ўзаро рақобатлашган. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.

«Ўтган йили Тошкент шаҳрида нақд тўлов тизимини умуман бекор қилганмиз. Бу нақд тўлов тизими нима? Барибир ҳайдовчилар томонидан кўпроқ йўловчи олай, кўпроқ нақд пул туширай, ўзимга ва план деган нарсалар бор эди. Очиқчасига айтадиган бўлсак, “шу планни мен бажаришим керак, планидан ортиғини оиламга олиб боришим керак”, деган мақсадда пойга ўйнашарди», — деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, ҳайдовчининг асосий вазифаси йўловчиларни белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бир манзилдан иккинчисига хавфсиз етказишдан иборат. Шу сабабли ўтган йили Тошкентда нақд тўлов тизимидан бутунлай воз кечилган, кейинчалик бу амалиёт босқичма-босқич барча вилоят марказларида ҳам жорий этилган.

Йўловчилар тўловларининг улуши 40 фоиздан ошди

Омаровнинг айтишича, нақд пулсиз тўлов тизимига ўтилиши билан бирга, ҳайдовчилар учун белгиланган режа тизими ҳам бекор қилинган. Энди тўловлар автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олинади.

«Олдинлари, масалан, шу харажатларнинг 30–32 фоизларини қоплайдиган бўлса, 40 фоизга, 40 фоиздан ошишни бошлади. Яъни бу 8 фоиз маржа ҳам давлат бюджетига тушадиган пул. Шу брутто тизимидаги автобус харажатларини қоплаб беришга кетадиган маблағлардир», — деди Маманбий Омаров.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, йўловчилардан тушадиган маблағлар улушининг ортиши жамоат транспорти харажатларини қоплаш учун давлат бюджетидан сарфланадиган маблағларга ҳам таъсир қилади. Тушумларнинг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиниши эса ташувчилар фаолиятида молиявий шаффофликни оширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Vaqt.uz жамоат транспортида йўл ҳақи октябрь ойидан 47 фоизга оширилганидан кейин расмийлар жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича масъул ташкилотлар аниқ ахборот бермагани ҳақида ёзган эди.

Тадбирда кўрилган бошқа масалалар:

Тошкентда йўл ҳақи оширилганига қарамай, жамоат транспорти харажатларининг асосий қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланишда давом этади. Ҳозирда пойтахтда бир йўловчини ташиш таннархи 5 минг 580 сўмни
ташкил этмоқда.

Teglar

Mahliyo Hamidova

Mahliyo HamidovaMaqolalar soni: 218

Barchasi

Mavzuga oid