Logo

Талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

Bugun 16:401 daqiqa

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши керак.

Талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди © Foto: dreamstime.com

2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.

Бу муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш нархи 6,3 фоизга ошгани ҳақида ёзган эдик.

Teglar

Mavzuga oid