Зохид Алимов микромолия банкига раҳбар бўлди

Зохид Алимов Таянч Микромолия Банки бошқарув раиси этиб сайланди,

Зохид Алимов микромолия банкига раҳбар бўлди © Foto: pinkod.uz

«TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Зоҳид Алимов жамият бошқаруви раиси этиб сайланди. У Марказий банк билан келишилган санадан бошлаб расман ўз вазифасига киришади.

Зохид Алимов 1984 йилда туғилган бўлиб, 2005 йил Тошкент Молия Институтини «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналиши бўйича тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда банк тизимида бошлаб, турли йирик молиявий муассасаларда ишлаган.

Жумладан, у «SQB» ва «Kapitalbank» тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Кейинчалик «Kapital Sug‘urta»да бош директор ўринбосари сифатида ишлаган.

Шунингдек, 2020–2022 йилларда «Anorbank» бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2023 йилда у янги ташкил этилган «Hayot bank»нинг илк бошқаруви раиси сифатида иш бошлади. 2024 йилда эса ушбу банк кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Alif» финтех компанияси Ўзбекистонда микромолия банки очиш учун Марказий банкка ариза топширгани ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид