Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Президент ҳузурида Халқ қабулхонаси ташкил этилди ва мурожаатлар вақт режимида назорат қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Ўзбекистонда аҳоли билан мулоқот тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжат қабул қилинди. Президентнинг «Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 майдан янги тартиблар жорий этилади.

Киритилган ўзгартиришлар

Энди Президент Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар вақт режимида назорат қилинади. Агар мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик тарзда юқори турувчи давлат органига юборилади. Бу эса ижро интизомини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, мурожаатлар мазмунига кўра «шошилинч», «одатий» ва «маслаҳат талаб қилувчи» тоифаларга ажратилади. Назоратга қайтарилган мурожаатлар эса 3 иш куни ичида юқори органлар томонидан қайта ўрганилади.

Фармонга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботлари парламент палаталарида, ҳокимлар ва ҳудудий раҳбарлар ҳисоботлари эса маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида бир марта эшитилади. Бу тизим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини оширишга қаратилган.

Бундан ташқари, давлат органларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда мурожаатлар ҳолатини ёритиб боради. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эътирозлар ҳам таҳлил қилиниб, бу кўрсаткичлар ташкилотлар фаолияти самарадорлигини баҳолашда ҳисобга олинади.

Teglar

Mavzuga oid