330 та пуллик «парковка» ва 9 та янги бекат. Тошкент йўлларида нималар қилинмоқда?

Bugun 19:332 daqiqa

VAQT.UZ феврал ойида бошланган «Долзарб 90 кунлик» тадбири доирасида шу кунгача Тошкент йўлларида нималар қилингани билан таништиради.

330 та пуллик «парковка» ва 9 та янги бекат. Тошкент йўлларида нималар қилинмоқда?

Жорий йилнинг 26-феврал куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига (ЙҲТЭМ) ташрифидан сўнг, пойтахтда йўл инфратузилмасини тубдан соғломлаштириш бўйича «Долзарб 90 кунлик» тадбири эълон қилинганди. VAQT.UZ бугунгача ушбу тадбир доирасида қилинган ишлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотдан англашиладики, шаҳарда 12 та янги пиёдалар ўтиш йўли пайдо бўлган, 10 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўли тартибга солинадиган (светофорли) ҳолатга келтирилган. Бунда Буюк Ипак йўли кўчасида 7 та, Бобур кўчасида 1 та, Бунёдкор кўчасида 4 та Янги ерусти пиёдалар ўтиш йўлларини ташкил этилган. Шунингдек, Буюк Ипак йўли кўчасида 3 та, Бобур кўчасида 1 та, Фурқат кўчасида 1 та, Бунёдкор кўчасида 4 та, Себзор кўчасида 1 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўллари тартибга солинадиган бўлган.

Шаҳарда 9 та янги бекат ўрнатилган бўлса, 18 та «чўнтак» (бекат ёнида автобуслар келиб тўхтайдиган алохида йўлак) тугатилди.

1

Шунингдек, кўп полосали кўчаларда 14 та қайрилиб олиш жойлари тартибга солинди. Қайрилиб олиш жойларини кўча оралиғидан тартибга солинадиган тугунларга (чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларига) кўчириш бир нечта ҳаракат полосалари орқали амалга ошириладиган хавфли манёврларни истисно қилишга, ҳаракат иштирокчиларининг ўзаро кўринишини таъминлашга ва транспорт оқимларини тартибга солишга имкон бериши кутилмоқда.

2

Оқимларни турли фазаларга ажратиш ва чорраҳалардаги низоларни бартараф этиш учун 13 та алоҳида чапга бурилиш йўлаги лойиҳалаштирилган. Алоҳида чапга бурилиш йўлакларининг яратилиши бурилаётган транспортни асосий оқимдан ажратиш ва чорраҳалардаги тўхталиб қолишларни бартараф этиш имконини бериши айтилади.

Тезликни тизимли равишда ошириш ва бошқарувни яхшилаш мақсадида автобуслар учун махсус ажратилган йўлакларнинг янги стандарти ҳам ишлаб чиқилган. Бу автобуслар ҳаракат тезлигининг 15-30 фоизга ошиши, тўхталишларнинг қисқариши ва ҳаракат мунтазамлигининг ошиши ҳамда йўлакнинг ўтказувчанлик қобилияти 30 фоиздан кўпроққа ўсишини таъминлаши айтилмоқда. Шу давр мобайнида 7 км мавжуд ажратилган йўлаклар модернизация қилинган бўлса, шундан 1,5 км қисми янги ажратилган йўлаклардир.

3

Хавфсизликни ошириш ва пуллик тўхтаб туриш жойларини ривожлантириш имкониятини таъминлаш учун тўхтаб туриш жойларини (парковка) тизимлаштириш ҳам назарда тутилган. 584 та тўхтаб туриш жойи жойлаштирилган бўлса, шундан 330 таси пуллик парковакалардир.

Teglar

Mavzuga oid