Абдусатторов, Синдаров, Тохиржонова...: Президент Шахмат олимпиадаси ғолибларини мукофотлади
Президент «46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
© Фото: Евгений Сорочин / GazetaИлк бор Самарқанд шаҳрида ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли қатнашган бир гуруҳ шахматчилар, уларнинг устозлари ҳамда соҳа мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Фармонга мувофиқ, дунёнинг 200 дан зиёд давлатидан келган энг кучли шахматчилар ўртасида Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар давлат мукофотлари ва унвонларига лойиқ кўрилган:
“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан
Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан
Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан
Касимжанов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси
Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан
Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Дўстлик” ордени билан
Мўминова Нафиса Алишеровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийси
Саттаров Бобир Мухамади ўғли - Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби
Талипов Рашид Азатович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт йўналиши бўйича масъул ходими
“Мардлик” ордени билан
Вахидов Жахонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Какишова Селби Сапарбай қизи - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Кимсанбоев Ахадхон Азизхон ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мамаражабов Сардорбек Зоҳиджон ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Шаюсупов Марсел Вячеславович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
“Келажак бунёдкори” медали билан
Абдисалимов Абдималик Боходир ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Азизов Комилжон Икромович - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси
Бегмуратов Ҳумоюн Хусниддинович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Мардонов Жавлон Ўткир ўғли - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси
Ниғматов Ортиқ Равшан ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Суяров Мухаммадзохид Шахриёр ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Соғлом турмуш” медали билан
Джумаев Бахтиёр Меликулович - Ўзбекистон шахмат федерациясининг мусобақаларни ташкил этиш бўйича мутахассиси, шарҳловчи
Имомқўзиева Нилуфархон Нодирбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Каримова Гулдона Абубакир қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Хамдамова Афрўза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси





