«Автомобилсиз кун»да автомобил минган мансабдорлар жавобгарликка тортилади
10 август, бугун Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.
© Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva10 август куни Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Экология қўмитаси маълум қилди.
Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасига оид фармонига мувофиқ, акция ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида ташкил этилади.
Қўмита маълумотига кўра, ушбу ташаббус автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни қисқартириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини оммалаштиришга қаратилган.
Қоидабузарлар жавобгар бўлади
Фармон талабларига мувофиқ, акция доирасида давлат фуқаролик хизматчиларига хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмаслик талаби қўйилган.
Мазкур талабни бузган давлат фуқаролик хизматчилари белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
«Экология миллий қўмитаси барча давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда юртдошларимизни акцияларда фаол қатнашишга, атмосферага зарарли ташламалар чиқармайдиган «яшил» transport воситалари, электромобиллар ва жамоат транспортидан кўпроқ фойдаланишга чақиради», — дейилади қўмита хабарифа.





