Бизнес учун кредитни қайси банкдан олган маъқул?

Kecha 21:502 daqiqa

Марказий банк янги ҳафта учун юридик шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича янгиланган фоиз ставкаларини эълон қилди.

Бизнес учун кредитни қайси банкдан олган маъқул? © Copyright MrPanya/AdobeStock

Марказий банк 2026-йил 18-май ҳолатига кўра юридик шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича янгиланган ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Янги маълумотларга кўра, айланма маблағларни тўлдириш учун ўртача ставка 23,1 фоизни, асосий воситалар хариди учун эса 22,6 фоизни ташкил этди.

Янги ҳафтада айланма маблағларни тўлдириш сегментида фоизлар 20,6 фоиздан 30,7 фоизгача шаклланди. Бу йўналишда энг паст ставка «Milliy bank»да 20,6 фоиз бўлиб қайд этилди. Шунингдек, «Aloqabank» 21,0 фоиз ва «KDB Bank» 21,5 фоиз билан нисбатан қулай шартларни таклиф қилмоқда.

Ўрта сегментда кредитлар асосан 22–25 фоиз оралиғида жойлашган. Жумладан, «Xalq banki» ва «OFB» 22,5 фоиз, «Hamkorbank», «Mikrokreditbank», «Ipak Yuli bank» ҳамда «Asia Alliance bank» 22,9 фоиз билан қайд этилди. Шунингдек, «Trastbank» 23,4 фоиз, «BRB» 23,7 фоиз ва «Ipotekabank» 23,7 фоиз даражасида шаклланган.

Юқори фоизли сегментда эса фарқ анча катта бўлди. «TBC bank»да 30,7 фоиз, «Madad Invest bank»да 29,5 фоиз ва «Анор банк»да 28,3 фоизлик ставкалар кузатилди.

0



Асосий воситалар хариди

Янги ҳафтада асосий воситаларни харид қилиш учун ажратиладиган кредитларда ставкалар 20,6 фоиздан 27,8 фоизгача шаклланди. Бу йўналишда энг паст ставка «Aloqabank»да 20,6 фоиз бўлиб қайд этилди. Шунингдек, «SQB» 20,9 фоиз, «Asia Alliance bank» 21,0 фоиз ва «Milliy bank» 21,3 фоиз билан нисбатан мақбул шартларни таклиф қилмоқда. «Ipotebank» 22,1 фоиз ҳамда «Agrobank» 22,4 фоиз кўрсаткичлари ҳам ўртачадан паст даражада сақланиб қолди.

Ўрта сегментда ставкалар асосан 23–25 фоиз оралиғида жойлашди. Жумладан, «Mikrokreditbank» 23,0 фоиз, «BRB» 23,3 фоиз, «Xalqa banki» 23,9 фоиз ва «Ipak Yuli bank» 24,4 фоиз даражасида қайд этилди. Шунингдек, «Hamkorbank», «Davr bank» ва «Asakabank»нинг ҳар бири 24,7 фоиз, «Infinbank» 24,8 фоиз ҳамда «Kapitalbank» 24,9 фоиз ставкаларини таклиф қилмоқда.

Юқори сегментда эса фарқ янада каттароқ бўлди. «OFB»да ставка 25,2 фоиз, «Hayot bank»да 26,0 фоиз ва «Turon bank»да 27,2 фоиз даражасида қайд этилди. Энг юқори ставка эса «Garant bank»да кузатилиб, 27,8 фоизни ташкил қилди.

00

Teglar

Mavzuga oid