Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет 28-29 март кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
© Javhar Chorshanbiyeva27–29 март кунлари Ўзбекистонда дастлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади, дам олиш кунларига келиб эса ёмғир, шамол кучайиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда.
Жума куни кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +25...+30 даража илиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат фони бироз пасаяди. Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати +20...+25 даража илиқни ташкил этади. Ҳарорат кечалари +12...+17 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума ва шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +27...+29 даража илиқ бўлади. Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол секундига 10-12 метр тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +21...+23 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +13...15 даража илиқ бўлади.





