Logo

Энг кўп никоҳдан ажралишлар Тошкент шаҳрида қайд этилди

Bugun 12:251 daqiqa

2026-йилнинг ярим йилида Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони 24 815 тани ташкил этди.

Энг кўп никоҳдан ажралишлар Тошкент шаҳрида қайд этилди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ўзбекистонда 2026 йил январ—июн ойларида 24 815 та никоҳдан ажралиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Статистикага кўра, ҳар минг аҳолига нисбатан ажримлар коэффициенти 1,3 промиллени ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсишни кўрсатади.

Хусусан, 2025-йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 23 338 та ажрим қайд этилган бўлиб, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб 1,5 мингтага кўпайган.

Шу билан бирга, йилнинг дастлабки олти ойида 92,3 мингта никоҳ расмийлаштирилди. Ҳар минг аҳолига нисбатан никоҳ коэффициенти 4,9 промиллени ташкил қилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3 мингтага камайган.

photo_2026-07-27_12-08-58

Манба: Статистика қўмитаси


Ҳудудлар бўйича ҳолат

Ажримларнинг 60,1 фоизи шаҳарларда (14,9 мингта), 39,9 фоизи эса қишлоқ жойларда (9,9 мингта) қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ажримлар Тошкент шаҳрида — 3222 та қайд этилди. Кейинги ўринларни Фарғона вилояти (2676 та), Самарқанд вилояти (2608 та), Андижон вилояти (2471 та) ва Тошкент вилояти (2334 та) эгаллади.

Энг кам ажрим эса Навоий вилоятида — 673 та кузатилди. Шунингдек, Сирдарё вилоятида 865 та, Қорақалпоғистон Республикасида 1048 та, Жиззах вилоятида 1072 та ва Хоразм вилоятида 1079 та ажрим қайд этилган.

2

Манба: Статистика қўмитаси

Teglar

Mavzuga oid