Logo

ЖЧ-2026. Испания сенсацион тарзда дебютант Кабо-Вердега гол уролмади

Kecha 23:101 daqiqa

Ғолибликка асосий даъвогарлар қаторида тилга олинган Европа чемпиони турнирни кутилмаган натижа билан бошлади.

ЖЧ-2026. Испания сенсацион тарзда дебютант Кабо-Вердега гол уролмади

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиалнинг илк катта сенсацияси амалдаги Европа чемпионлари иштирокида рўй берди.

Ғолиблик учун асосий фаворитлардан бири саналган Испания турнир дебютанти Кабо-Верде дарвозасига йўл тополмади. Де ла Фуэнте шогирдлари 27 та зарба йўллаб ҳам, орол жамоасига гол ура олишмади. Ямал ва Уилямс каби жароҳатдан тикланган юлдузларнинг захирадан тушиши ҳам фойда кетирмади.

Шу тариқа Кабо-Верде дебютидаёқ очко олишни уддалади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Уругвай Саудия Арабистони билан рўбарў келади.

ЖЧ-2026. Н гуруҳи. 1-тур
Испания — Кабо-Верде 0:0

15 июн. Атланта. «Мерседес-Бенц»
Испания — Симон, Лоренте, Кубарси, Лапорт, Кукуреля, Руис (Мерино, 71), Родри (Уилямс, 87), Педри, Торрес (Олмо, 81), Гави (Ямал, 71), Ойарсабал.
Кабо-Верде — Возиня, Морейра, Лопес Роберто, Борхес, Лопес Кабрал (Пауло, 76), Ленини, Мендеш, Л.Дуарте (Д.Дуарте, 61), Монтейро (Арканжо, 79), Кабрал (Семеду, 61), Ливраменто (да Кошта, 61).
Огоҳлантиришлар: Лопес Кабрал (16), Педри (90+3).

Mavzuga oid