Logo

Моди Ўзбекистонга келди

Аэропортда уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Моди Ўзбекистонга келди © Foto: president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида Модини президент Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30-август куни бўлиб ўтади.

Teglar

Mavzuga oid