Нақд тўлов қулайроқми ёки нақдсиз?

Bugun 19:351 daqiqa

Апрелнинг 1-санасидан муҳим бир ўзгариш бошланади. Айрим маҳсулотлар ва хизматларни сотиш ёки сотиб олишда нақдсиз тўлов усулига ўтилади.

Хўш, бу аҳоли учун қанчалик қулай? Одамларнинг бу борадаги фикрини билиш мақсадида, уларга микрофон тутамиз.

Маълумот учун, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 10-декабрда қабул қилган фармонига кўра, 2026-йил 1-апрелдан бошлаб бир қатор йўналишларда тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Янги тартибга мувофиқ, қуйидагиларни нақд пулга сотиш ёки харид қилиш тақиқланади:

• давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

• электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловлар;

• алкогол ва тамаки маҳсулотлари;

• автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида нефт-газ маҳсулотлари ҳамда электр транспорт воситаларини қувватлантириш хизматлари;

• қиймати 25 миллион сўмдан юқори бўлган барча турдаги товар ва хизматлар;

• кўчмас мулк обектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси.

Teglar

Ozodbek Abdumo‘minov

Ozodbek Abdumo‘minovMaqolalar soni: 3

Barchasi

Mavzuga oid