Непалдаги ўзбекистонликлар ҳам огоҳлантирилди

09.09.2025 | 23:002 daqiqa

Непал пойтахти Катмандуда тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Непалдаги ўзбекистонликлар ҳам огоҳлантирилди
Непал пойтахти Катманду ва бошқа қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, уларда комендантлик соати жорий қилинган. Шу сабабдан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди. Қайд этилишича, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда. Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади. «Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +91 94994 85962 (Телеграм/WhatsApp). Телефон рақами туну-кун ишлайди», - дейилади баёнотда.

Teglar

Mavzuga oid