Logo

Олий таълимда янги 20 дан ортиқ йўналиш ва мутахассислик очилди

Bugun 20:551 daqiqa

Эндиликда олий таълим муассасаларида дронлар, мобил робототехника, яшил иқтисодиёт, урбанистика, халқаро сув дипломатияси ва бошқа замонавий йўналишлар бўйича ҳам мутахассислар тайёрланади.

Олий таълимда янги 20 дан ортиқ йўналиш ва мутахассислик очилди © finance.yahoo.com

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Маълум қилинишича, энди бакалавр босқичида талабалар қуйидаги янги 10 та йўналишда таҳсил олишлари мумкин: экология ва атроф-муҳит; яшил иқтисодиёт; иқлим ўзгариши; қайта тикланувчи энергия; сув ресурсларини бошқариш; мобиль робототехника; учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар); барқарор қишлоқ хўжалиги; экотуризм; темир йўл муҳандислиги.

Магистратура босқичида ҳам қатор янги мутахассисликлар очилди

Жумладан: халқаро энергетик сиёсат; халқаро сув дипломатияси; циркуляр иқтисодиёт; барқарор молия; ривожланиш иқтисодиёти; экология ҳуқуқи; халқаро савдо ҳуқуқи; назарий ва муҳандислик физикаси; урбанистика; барқарор шаҳарсозлик; иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги; барқарор туризм ва бошқа замонавий мутахассисликлар.

Шунингдек, классификаторга яна қуйидаги ўзгартиришлар киритилди: 760-позициядаги бакалавриат йўналиши “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” деб қайта номланди.

766-позициядаги магистратура мутахассислиги “Давлат ва ҳарбий бошқарув” номи билан тасдиқланди.
799-позиция классификатордан чиқарилди.

Teglar

Mavzuga oid