Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Эрондаги аҳоли учун зарур озиқ-овқат ва тиббий воситалардан иборат инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон ҳукумати 16 март куни Эрон аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ёрдам юки таркибига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ва турли консервалар киритилган. Шунингдек, инсонпарварлик юкида дори-дармонлар ҳамда тиббий буюмлар ҳам мавжуд.

1

Юк Эрон ҳудудига етказиб берилган ва уни қабул қилиш маросимида маҳаллий вакиллар иштирок этган. Хусусан, Дарегаз шаҳри ҳокими Мўжтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари — вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мўжтабо Рузбехани қатнашди.

2

Тадбир давомида Эрон расмийлари Ўзбекистон томонидан кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун мамлакат президенти номига миннатдорлик билдирди. Улар мазкур ташаббусни икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг амалий ифодаси сифатида баҳолади.

3

Бу каби инсонпарварлик ташаббуслари минтақада ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шунингдек, давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга замин яратиши таъкидланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid