Logo

Ўзбекистон кондиционер импортини оширди

Bugun 08:551 daqiqa

Ўзбекистонда кондиционерларга талаб ортиб бормоқда. Йил бошидан буён хориждан қарийб 20 миллион долларлик совитиш ускуналари олиб келинган.

Ўзбекистон кондиционер импортини оширди

2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистон хориждан 132 691 дона кондиционер импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Маълумотларга кўра, ушбу даврда олиб кирилган кондиционерларнинг умумий қиймати 19,7 миллион долларни ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда импорт ҳажми 13,7 минг донага ёки 11,5 фоизга ошган.

Асосий етказиб берувчилар

Ўзбекистонга кондиционер етказиб беришда Хитой мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда.

Беш ой давомида Хитойдан 128 021 дона кондиционер импорт қилинган. Бу умумий импортнинг асосий қисмини ташкил этади.

Кейинги ўринда Қозоғистон турибди — ушбу давлатдан 4 644 дона кондиционер олиб кирилган.

Туркиядан эса 17 дона маҳсулот етказиб берилган.

Қолган давлатлар ҳиссасига 9 дона кондиционер тўғри келган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон кондиционер импортини оширди | Vaqt.uz