Logo

Ўзбекистон Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётларини илк бор намойиш қилди

Kecha 21:512 daqiqa

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган давлат тадбирида Хитойдан сотиб олинган янги қирувчи самолётларни намойиш қилди.

Ўзбекистон Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётларини илк бор намойиш қилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 30-август куни мамлакат ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётларни илк бор намойиш қилди.

Расмий хабарда самолётларнинг модели кўрсатилмаган. Бироқ улар Хитойда ишлаб чиқарилган J-10 қирувчисининг экспорт версияси — J-10CE экани қайд этилмоқда. Шу пайтга қадар Ўзбекистон ушбу самолётларни харид қилганини расман тасдиқламаган эди. Хорижий мудофаа нашрлари эса 2025-йилдан буён Тошкент Хитой билан ушбу самолётларни харид қилиш бўйича музокара олиб бораётгани ҳақида хабар бериб келган. Бу Ўзбекистоннинг мазкур самолётларни қабул қилгани ҳақидаги аввалги хабарларнинг биринчи очиқ тасдиғи бўлди.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги самолётларнинг умумий сони, шартнома қиймати, етказиб бериш графиги ва техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.

Айрим манбалар Ўзбекистон 24 тагача самолёт буюртма қилган бўлиши мумкинлигини ёзган, аммо шартнома параметрлари расмий тасдиқланмаган.

J-10CE қандай самолёт?

J-10CЕ — Chengdu J-10C қирувчисининг экспорт версияси. Самолёт 4,5 авлодга мансуб кўп мақсадли қирувчи сифатида таснифланади. У AESA радари, замонавий авионика ва электрон кураш тизимлари билан жиҳозланган. Самолёт ҳаво ва ердаги нишонларга қарши қуроллардан фойдаланиши мумкин.

photo_2026-08-30_21-52-55


Ж-10CЕнинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши мамлакат ҳарбий авиацияси учун муҳим янгилик ҳисобланади. Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларида узоқ вақт совет даврида ишлаб чиқарилган МиГ-29 ва Су-27 каби қирувчилар асосий ўринни эгаллаб келган.

J-10C оиласида AESA радари ва замонавий авионикадан ташқари ПЛ-10 қисқа масофали ҳамда ПЛ-15 узоқ масофали ҳаво-ҳаво ракеталаридан фойдаланиш имконияти мавжуд. Бу уни ҳаво жанги ва бошқа вазифалар учун кўп мақсадли самолётга айлантиради.

J-10CE ҳозирча Покистоннинг асосий хорижий оператори бўлиб келган. Ўзбекистоннинг самолётларни қабул қилгани тасдиқланиши уни мазкур қирувчининг иккинчи хорижий операторига айлантиради. Бангладеш ҳам J-10CE хариди бўйича Хитой билан музокараларни бошлаш арафасида.

Teglar

Mavzuga oid