Ўзбекистонда никоҳлар сони тўрт йилдан бери камаймоқда
2021-йилдан 2025-йилгача никоҳлар сони 38,1 мингтага ёки 12,5 фоизга қисқарган.
© Ijtimoiy tarmoqlarЎзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўртинчи йил камаймоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил январ–июн ойларида мамлакатда 92,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган.
1991-йилда мамлакат аҳолиси қарийб 21 миллион киши бўлган ва ўша йили 270,3 мингта никоҳ қайд этилган. 2025-йилга келиб аҳоли сони 38 миллиондан ошди, аммо никоҳлар сони 267,1 мингтагача камайди.
Никоҳлар сонининг қисқариши 2022-йилдан бошланган. Ўша йили 296,7 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 305,2 мингтани ташкил қилган.
Мамлакатда қайд этилган никоҳлар сони йиллар кесимида қуйидагича:
1991-йил — 270,3 мингта;
1995-йил — 170,8 мингта;
2000-йил — 168,9 мингта;
2005-йил — 184,0 мингта;
2010-йил — 292,3 мингта;
2015-йил — 287,6 мингта;
2018-йил — 311,4 мингта;
2020-йил — 296,8 мингта;
2021-йил — 305,2 мингта;
2022-йил — 296,7 мингта;
2023-йил — 283,8 мингта;
2024-йил — 271,8 мингта;
2025-йил — 267,1 мингта.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда туғилиш 2050-йилга бориб 1,2 миллиондан ошиши ҳақида хабар берилганди.
