Ўзбекистонликлар АҚШда ноқонуний кўча пойгаларида айбланиб қўлга олингани айтилмоқда
Цинциннати шаҳрида ўтказилган рейд давомида бир неча киши қўлга олинган.

АҚШнинг Огайо штатида жойлашган Цинциннати шаҳрида ноқонуний кўча пойгалари уюштирганликда айбланиб бир неча киши қўлга олинди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, воқеа «Paycor Stadium» стадиони автотураргоҳида содир бўлган. Автомобил ҳайдовчилари юқори тезликда ҳаракатланиб, дрифт ва бошқа хавфли манёврларни бажарган.
Вазиятни назорат қилиш учун полиция ҳаводан кузатувчи дронлардан фойдаланган. Улар чиқиш йўлларини тўсиб, гумонланувчиларнинг ҳудудни тарк этишининг олдини олган.
Маҳаллий ОАВда эълон қилинган маълумотларда ўзбекча исм-фамилияларга эга шахслар қўлга олингани қайд этилган. Бироқ уларнинг Ўзбекистон фуқаролари ёки этник ўзбеклар экани тасдиқланмаган.
Суд мажлисида барча гумонланувчилар ўзларини айбсиз деб ҳисоблашини билдирган. Суд ҳар бир айблов бўйича 2,5 минг доллар миқдорида гаров пули белгилаган.
Ҳодисага алоқадор транспорт воситалари полиция томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган.

