Logo

Ўзгидромет ҳарорат янада кўтарилишидан огоҳлантирди

Bugun 12:161 daqiqa

18−20-июл кунлари Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши давом этади. Айрим ҳудудларда ҳарорат +48 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет ҳарорат янада кўтарилишидан огоҳлантирди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

18−20-июл кунлари Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши давом этади, деб хабар берди Ўзгидромет.

Маълум қилинишича, ҳудудларда иссиқ +43...+45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +46...+48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, республика бўйича шамол тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзида 20-22 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Vaqt.uz жазирамадан сақланиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маълумот берган эди.

Teglar

Mavzuga oid