Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

24.08.2025 | 21:002 daqiqa

Россияга исириқ олиб киришга уринган тожикистонлик икки аёл аэропортда қўлга олинди ва Россия қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка тортилди.

Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди
Бу ҳақда ASIA Plus нашри хабар қилди. Маълумотларга кўра, улар юк халталарида исириқ олиб киришга уринган. Аёллар буни шахсий ва тиббий мақсадларда олиб киришмоқчи бўлганини айтган. Улардан бирига Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми ва 229.1-моддаси 3-қисми бўйича айблов қўйилди. Ушбу моддалар гиёҳванд моддаларни сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда уларни божхона чегарасидан ноқонуний ўтказиш билан боғлиқ. Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, исириқ гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ёки уларнинг прекурсорлари бўлган ўсимликлар рўйхатига киритилган (https://t.me/vaqtuz_rasmiy/24028). Тергов жараёни якунига етгач, иш судга оширилди. Суд қарориga кўра, аёл 8 йил озодликдан маҳрум этилди. Иккинчи аёл ҳақидаги маълумот эълон қилинмаган. Тожикистон Бош прокуратураси фуқароларини Россияга исириқ олиб кирмаслик ва бу мамлакат ҳудудида ундан фойдаланмасликка чақирди. Расмий орган бу ҳаракат жиноий жавобгарликка олиб келишини қатъий тарзда эслатди.

Teglar

Mavzuga oid