Logo

Тошкентдаги 35 та бозор сотувга қўйилади

Bugun 11:152 daqiqa

Пойтахтдаги «Юнусобод», «Чорсу», «Ўрикзор», «Қўйлиқ», «Фарҳод» ва яна бир қатор бозорлар, савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади.

Тошкентдаги 35 та бозор сотувга қўйилади © Ijtimoiy tarmoqlar

Президентнинг «Тошкент шаҳрини 2026–2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, пойтахтдаги 35 та бозор, савдо комплекси ва уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади.

Ҳужжатга кўра, савдоларда буюртмачи сифатида «Тошкент инвест компанияси» АЖ иштирок этади. Компания ҳар бир объект бўйича тайёр бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва шу асосда активлар савдога қўйилади.

Сотувдан тушган маблағнинг 1 фоизи ҳамда савдони ташкил этиш харажатлари «Тошкент инвест компанияси»га ўтказилади.

Қайси бозорлар сотилади?

Оммавий савдоларга чиқариладиган йирик обектлар қаторига «Чорсу» деҳқон бозори, «Ўрикзор» савдо комплекси, «Қўйлиқ» деҳқон бозори, «Сергели» деҳқон бозори, «Наврўз» деҳқон бозори, «Юнусобод» деҳқон бозори, «Паркент» универсал савдо комплекси, «Янгиобод» ихтисослашган бозори, «Чилонзор» буюм савдо комплекси, «Бек тўпи» савдо комплекси ҳамда бошқа бир қатор бозорлар ва уларнинг шохобчалари киритилган.

Шунингдек, қарор билан мазкур бозорларга қарашли ўнлаб филиаллар, автотураргоҳлар ва бўш турган майдонлар ҳам хусусий инвесторларга таклиф этилади.

Бошқа деҳқон, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларининг шохобчалари ҳамда бўш ер майдонлари ҳам мастер режалар асосида баҳоланган қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган.

Инвесторлар учун шарт

Қарорга мувофиқ, сотувга чиқариладиган бозорлар ҳудудида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этилиши шарт ҳисобланади.

Бу талаблар хусусийлаштиришдан кўзланган асосий мақсад фақат мулкни сотиш эмас, балки эски бозор инфратузилмасини замонавий шаҳарсозлик талабларига мос равишда янгилаш эканини кўрсатади. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши пойтахтда савдо хизматлари сифати ва шаҳар муҳитини яхшилашга қаратилган.

1

1

2

Teglar

Mavzuga oid