Трамп Путиннинг «Буревестник» ракетаси ҳақидаги баёнотини «ўринсиз» деб атади

27.10.2025 | 14:251 daqiqa

АҚШ президенти Путиннинг «Буревестник» қанотли ракета синовлари ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди. Унинг фикрича, Москва янги қуроллар синови билан эмас, урушни тўхтатиш билан шуғулланиши лозим.

Трамп Путиннинг «Буревестник» ракетаси ҳақидаги баёнотини «ўринсиз» деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг «Буревестник» қанотли ракета синовлари ҳақидаги баёнотини «ўринсиз» деб атади. Бу ҳақда у Японияга парвоз қилаётиб ўз самолёти бортида журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди, деб хабар берди Reuters.

«Урушни тугатиши керак, — деди Трамп. — Бир ҳафтада тугайди, деб ўйланган уруш тўртинчи йилдан бери давом этмоқда. Путин қуроллар синови билан эмас, тинчлик билан шуғулланиши лозим», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябр куни Владимир Путин «Буревестник» ракета тизими синовлари якунланганини маълум қилиб, дунёда унга тенг қурол йўқлигини таъкидлаган эди. Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг маълумотига кўра, 21 октябрда бўлиб ўтган синов парвози дастур тарихидаги энг узоқ давом этгани бўлиб, ракета ҳавода 15 соат бўлган ва тахминан 14 минг километр масофани босиб ўтган.

Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев кейинроқ маълум қилишича, ушбу синов ҳақидаги ахборот «тўғридан тўғри АҚШ президенти маъмуриятидаги етакчи шахсларга етказилган».

Teglar

Mavzuga oid