add

Россия 14 минг км масофага уча оладиган «Буревестник» ракетасини синаб кўрди

Владимир Путин ядровий двигател билан жиҳозланган «Буревестник» қанотли ракета синови муваффақиятли якунланганини билдирди. Ракета 15 соатда 14 минг км масофани босиб ўтган.

Россия 14 минг км масофага уча оладиган «Буревестник» ракетасини синаб кўрди

Владимир Путин ядровий двигател билан жиҳозланган «Буревестник» қанотли ракета синови муваффақиятли якунланганини билдирди. Ракета 15 соатда 14 минг км масофани босиб ўтган.

Россия 21 октябр куни ядровий двигательга эга «Буревестник» қанотли ракета синовини амалга оширди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга Бош штаб раиси Валерий Герасимов маълум қилди, деб хабар берди Кремль.

Маълумотларга кўра, Путин Украинадаги қўшинлар билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган йиғилишда иштирок этди ва синов ҳақида тўлиқ ахборот олди. Президент Герасимовдан «Буревестник» ракетаси бўйича алоҳида маълумот беришни сўраган.

«Бу дунёда ҳеч кимда йўқ бўлган ноёб қурол. Аввал бу лойиҳа амалга ошмас деб ҳисобланган эди, аммо ҳал қилувчи синовлар якунланди. Энди уни қўшинларга жорий этиш бўйича иш бошланади», — деди Путин. Унинг сўзларига кўра, «Буревестник»ни жорий этиш учун қўшимча инфратузилма тайёрланиши керак.

Герасимов маълумотича, синов 21 октябр куни бўлиб ўтган ва ракета тахминан 15 соат парвоз қилиб, 14 минг км масофани босиб ўтган. «Бу ҳали якуний чегара эмас», — деган РФ ҚК Бош штаби раҳбари. Унинг таъкидлашича, «Буревестник» юқори аниқликдаги зарба бериш қобилиятига эга бўлиб, ҳаво ва ракета мудофаа тизимларини айланиб ўта олади.

Путин бу янгиликни Россия стратегик ҳужумчи кучлари томонидан ўтказилган машғулотлардан сўнг маълум қилди. У машғулотлар доирасида «Ярс», «Синева» ва Х-102 ракеталари учирилганини билдирди.

«Буревестник» (SSC-X-9 Skyfall) — Россиянинг ядровий двигател билан жиҳозланган межконтинентал қанотли ракетаси бўлиб, АҚШ мутахассислари уни радиоактив хавф сабаб «учувчи Чернобил» деб аташади. Лойиҳа 2018 йилда бошланган, аммо Reuters маълумотига кўра, 13 та синовдан фақат иккитаси қисман муваффақиятли бўлган.

2019 йилда Архангелск областидаги Ненокса полигонида ракета двигатели синови пайтида портлаш содир бўлган. 2023 йил октябр ойида Путин Арктикадаги муваффақиятли синов ҳақида маълум қилган ва шундан сўнг Россия ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномадан чиқиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди.

Reuters ва Barents Observer хабарларига кўра, август ойида Москва Трамп билан Аляскадаги учрашув арафасида «Буревестник» синовларига тайёргарлик кўраётган эди.

Теглар

Мавзуга оид