Трамп сиёсати Исроилга хизмат қилмоқда

Bugun 19:152 daqiqa

Эрон элчиси Трамп сиёсати Исроил манфаатларига хизмат қилаётганини танқид қилди ва кескин баёнот берди.

Трамп сиёсати Исроилга хизмат қилмоқда

Америка Қўшма Штатларининг Соғлиқни сақлаш вазири гиёҳванд, Мудофаа вазири алкоголга берилиб кетган, мамлакат халқаро ташкилотларга ишонмайдиган одамлар бошқарувида. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий бугун, 30-март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Албатта, Трамп ҳам барча коррупсион ишларнинг комплекс бир ҳолатини ўзида жам этган. Унинг ҳам ўзи коррупсияга аралашган ва унинг атрофида тўпланган жамоа ҳам тўлалигича ҳаммаси у ёки бу даражада коррупсияга аралашган шахслар ҳисобланади. Трамп анча вақт илгаридан бошлаб, яъни 1980-йил ва иккинчи тўлқини бу 1988-йилдан бошлаб мана шу минтақада, ўзининг ҳукмронлигини ўрнатиш ҳамда минтақадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун ҳаракат қилиб келаётган эди. Трамп дастлаб «Американи биринчи ўринга қўяман» деган ваъда билан халқ овозини олиб, ҳокимиятга келди. Бироқ Нетаняҳунинг гиж-гижлашлари ва Америкадаги кучли Исроил лоббисининг таъсири натижасида бу шиор моҳиятан «Аввал Исроил» тамойилига ўзгариб кетди», — деди элчи.

Искандарийнинг фикрича, Трампнинг ҳокимиятга чиқишига ҳамроҳлик қилган учта гуруҳдан фақат биттаси — мансабпарастлик ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи гуруҳ сақланиб қолган. Улар қаторида Марко Рубио ва Пит Ҳегсет каби шахслар тилга олинди.

«Биринчиси — «Американи қайтадан буюк қиламиз» шиори остидаги МАGА ҳаракати иштирокчилари бўлса, иккинчиси — изоляционистлар гуруҳи эди. Бугунга келиб, ушбу икки гуруҳ ўз мавқеини йўқотди. Майдонда фақат учинчи — Трампнинг мансабпарастлик интилишларини дастакловчи гуруҳ қолди. Марко Рубио ва Пит Ҳегсет каби шахслардан иборат ушбу жамоа демагогия маҳоратини ишга солиб, ҳокимиятда қолишди. Уларнинг асосий мақсади — минтақада Нетаняҳунинг ҳукмронлигини қўллаб-қувватлашдир. Трамп атрофидаги бу гуруҳ ўз халқини алдаш ва демагогия воситасида ушбу сиёсатни амалга оширишга тўғридан-тўғри кўмаклашмоқда. Албатта, бу мутлақо янги ҳодиса эмас», — деди Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси.

Унинг таъкидлашича, гарчи АҚШ ва Исроилнинг ўтмишдаги маъмуриятлари ҳам шундай мақсадларни кўзлаган бўлса-да, ҳозир илк маротаба барча коррупсиялашган шахсларнинг ягона бир жамоага бирлашгани кузатилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid