add

Туризм қўмитаси мулозими «давлатга хоинлик қилиш»да айбланиб, 15 йилга қамалган — манба

11.12.2025 | 15:152 daqiqa

Собиқ Экология вазирлиги ҳузуридаги қўмитада офис-менежер лавозимида ишлаб келган Н.А. «Давлатга хоинлик қилиш»да айбдор деб топилиб, Ҳарбий Суд томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Туризм қўмитаси мулозими «давлатга хоинлик қилиш»да айбланиб, 15 йилга қамалган — манба

Бу ҳақда воқеадан хабардор Vaqt.uz манбалари хабар берди.

Манбалардан бирининг маълум қилишича, Н.А. собиқ Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасида офис-менежер лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, у 2025 йил 1 февралдан вазирликнинг бошқарма бошлиғи сифатида иш бошлаши кутилган, чунки номзод Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) орқали тест ва суҳбатлардан муваффақиятли ўтган бўлган.

2025 йил 24 январ куни ДХХ тезкор гуруҳи томонидан Н.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми («Давлатга хоинлик қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилиб, у ҳибсга олинган. Айнан шу иш доирасида бошқа бир вазирлик ходимаси ҳам ҳибсга олинган.

Суд маҳкамалари давомида айблов томони Н.А.нинг бир қатор маълумотларни оммавий ахборот воситаларига юборгани билан боғланган. Аммо бўлиб ўтган суд мажлислари давомида судланувчининг адвокатлари айблов томони тақдим этиган материалларда давлат сирлари шаклланган манба, қабул қилувчи шахс ёки ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи бирор далил мавжуд эмаслигини исботлашга ҳаракат қилишган. Қолаверса, Н.А.нинг давлат сирларига алоқдор ҳужжатлар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлмагани, айбловга асос бўлган ҳужжатнинг келиб чиқиш манбаси исботланмагани таъкидланган.

Шу билан бирга, ҳимоя томони мустақил манбалар орқали айбловда тилга олинган «ELTUZ» Телеграм канали маъмури билан боғланиб, судланувчига оид маълумот юборилгани тасдиқланмагани ҳақида жавоб олганини маълум қилган.

Биринчи инстанциядаги суд қароридан норози томонлар апелляция ва кейинчалик кассация шикояти киритган. Ҳозирда иш Ҳарбий суднинг кассация ҳайъатида ўрганилмоқда.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 32

Barchasi

Mavzuga oid