Logo

Вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган ўқитувчилар рўйхати эълон қилинди

Bugun 16:551 daqiqa

Ўзбекистонда бу йил 1696 нафар малакали педагогларга 9 ой давомида вазир устамаси бериладиган бўлди.

Вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган ўқитувчилар рўйхати эълон қилинди © Foto: Stat.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди.

Бу йилги танловда жами 1696 нафар педагог ғолиб деб топилди. Уларнинг 1400 нафари умумий ўрта таълим мактаблари, 98 нафари ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва 198 нафари мактабгача таълим ташкилотлари вакилларидир.

Ғолибларга 2026-йил сентябрдан 2027-йил майига қадар, жами 9 ой давомида ҳар ойлик устама тўланади.

Устама миқдори:

— умумтаълим ташкилотлари педагогларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 5,5 баравари (7 млн 480 мимг сўм),

— мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2 баравари (2 млн 992 минг сўм).

Маълумот учун, вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўлаш тизими 2022 йилда жорий этилган. Унинг асосий мақсади малакали ва юқори натижа кўрсатаётган педагогларни рағбатлантириш ҳисобланади.

Teglar

Mavzuga oid