Logo

Халқаро қидирувда бўлган собиқ давлат ходими Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Bugun 17:251 daqiqa

У давлат маблағларини талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.

Халқаро қидирувда бўлган собиқ давлат ходими Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди © O'zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh konsulxonasi

Халқаро қидирувга берилган собиқ давлат ташкилоти мутасадди ходими Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, у Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, Й.Г. Хоразм вилоятидаги Бандликка кўмаклашиш мутасадди ходими лавозимида ишлаган даврида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, давлат маблағларини талон-торож қилганликда ва ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айбланмоқда.

Й.Г. Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича қидирувга берилган эди. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid