Logo

Зеленский Украинанинг янги мудофаа вазирини тайинлади

Бундан олдинги мудофаа вазири Михаил Федоров Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Александр Сирский билан юзага келган кескин зиддият сабабли ўз лавозимини тарк этган эди.

Зеленский Украинанинг янги мудофаа вазирини тайинлади

Украина президенти Воладимир Зеленский мамлакат мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб шу пайтгача Украина Хавфсизлик хизматига (УХХ) раҳбарлик қилиб келган Евгений Хмарани тайинлади.

Зеленскийнинг маълум қилишича, янги вазирнинг олдига мудофаа соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш, шунингдек, Россия ҳудудига бериладиган узоқ масофали зарбалар кўламини кенгайтириш ва армияни барча зарур таъминот билан жиҳозлаш каби асосий вазифалар қўйилган.

Шу билан бирга, президент тез орада Евгений Хмаранинг номзодини расмий тасдиқлаш учун Украина парламенти — Олий Радага киритишини билдирган.

УХХнинг янги раҳбарияти ва Хмаранинг ўтмиши

«Украинская правда» нашри манбаларининг хабар беришича, Евгений Хмаранинг Мудофаа вазирлигига ўтиши ортидан Хавфсизлик хизматига яқин вақт ичида унинг биринчи ўринбосари Александр Поклад раҳбарлик қилади.

Маълумот ўрнида, Евгений Хмара 2026 йилнинг январ ойидан буён Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ушбу тайинловга қадар у СХХнинг «Алфа» махсус операциялар марказига раҳбарлик қилган. Шунингдек, Хмара 2022 йилда Қора денгиздаги Илон (Змеиний) оролини озод қилиш операциясига бевосита бошчилик қилгани билан ҳам танилган.

Олдинги вазирнинг истеъфоси

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги мудофаа вазири Михаил Федоров Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Александр Сирский билан юзага келган кескин зиддият сабабли ўз лавозимини тарк этган эди. Федоровнинг истеъфоси Украинанинг турли ҳудудларида оммавий норозилик акцияларини келтириб чиқарди.

Teglar

Mavzuga oid