add

11 ойда 103 минг солиқ ҳуқуқбузарликлари: асосан чек берилмаган

Bugun 16:401331 daqiqa

Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга ундирилган жарималарнинг 20 фоизи, яъни жами 30,7 млрд сўм мукофот тўланган.

11 ойда 103 минг солиқ ҳуқуқбузарликлари: асосан чек берилмаган

Солиқ қўмитасига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида солиқ қоидабузарликлари ҳақида жами 103 180 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар «Soliq» мобил иловасидаги «Soliq hamkor» тизими орқали юборилган.

Тушган мурожаатларнинг асосий қисми харид чеклари билан боғлиқ қоидабузарликларга тўғри келади. Жумладан, 93 141 та ҳолатда харид чеки берилмагани қайд этилган. Шунингдек, 3 847 та мурожаат тўловларни пластик карта орқали қабул қилмасликка, 215 та ҳолат пластик карта орқали тўловда харид суммасини асоссиз оширишга оид бўлган. Қолган 5 977 та мурожаат эса бошқа турдаги солиқ қоидабузарликлари билан боғлиқ.

Келиб тушган мурожаатларнинг 51 541 таси такрорий экани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув жараёни давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.

Маълумотларга кўра, мурожаатлар асосида 44 196 та сайёр солиқ текшируви ўтказилган. Ушбу текширувларнинг 98,9 фоизида солиқ қоидабузарликлари тасдиқланган.

Шу билан бирга, қоидабузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш механизми ҳам амал қилмоқда. Текширув натижасида ундирилган жарималарнинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиб, 44 413 та ҳолат бўйича жами 30,7 млрд сўм фуқароларга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга ундирилган жарималардан жами 27,1 млрд сўм мукофот тўлангани маълум қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid