2025 йилда кафе ва ресторанлар савдоси 237,6 трлн сўмга етди

23.01.2026 | 16:501 daqiqa

Ўзбекистонда ўтган йили умумий овқатланиш бозорида савдо айланмаси ва солиқ тушумлари ошди. Соҳадаги йирик брендлар номи маълум бўлди.

2025 йилда кафе ва ресторанлар савдоси 237,6 трлн сўмга етди

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 390 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Савдо айланмаси

2025 йилда умумий овқатланиш корхоналарининг жами савдо айланмаси 237,6 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 14,7 фоизга ошган. Бундай ўсишни аҳоли истеъмол фаоллигининг сақланиб қолиши, шаҳарлашув жараёнлари ва умумий овқатланиш бозори тўлмаганлиги билан изоҳланади.

Энг кўп солиқ тўлаганлар

2025 йилнинг 11 ойида кафе ва ресторанлар давлат бюджетига жами 1,56 триллион сўм солиқ тўлади. Энг катта солиқ тушумлари фаст-фуд тармоқлари ҳиссасига тўғри келди.

Жумладан, биринчи ўринни «KFC» эгаллаб, 83,2 миллиард сўм солиқ тўлади. Иккинчи ўринда «EVOS» бўлиб, унинг солиқ тўловлари 62,4 миллиард сўмни ташкил этди. Учинчи ўриндан «Oqtepa Lavash»( 35,4 миллиард сўм) жой олди. Шунингдек, «Feed Up» (7,4 млрд сўм), «Max Way» (6,3 млрд сўм) ва «Bellissimo Pizza» (6 млрд сўм) ҳам йирик солиқ тўловчилар сифатида қайд этилди.

Teglar

Mavzuga oid