934 та мактаб капитал таъмирга муҳтож – вазир ўринбосари

Bugun 17:221 daqiqa

Ўзбекистондаги айрим мактабларда спорт зали ва фаоллар зали ҳам йўқлиги айтилди.

934 та мактаб капитал таъмирга муҳтож – вазир ўринбосари

Ўзбекистонда бугунги кунда капитал таъмирга муҳтож 934 та мактаб мавжуд. Бу мактаблар 669 минг ўқувчи учун мўлжалланган. Бу ҳақда бугун, 21-март куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов матбуот анжуманида маълум қилди.

«934 та мактаб қизил рўйхатимизда. Бу ҳудудлар кесимида ҳам бор. Бу Қорақалпоғистонда 58 та. Бу узоқ йилдан буён тўлиқ таъмирланмаган, лекин ҳозирги кунда айнан мукаммал, капитал таъмирга эҳтиёжи бўлган мактаблар», – деди Комилов.

Шунингдек, мамлакатда фаоллар зали йўқ, спортзали йўқ мактаблар (1900 дан зиёд) ҳам бор. Бундан ташқари, 263 та ҳудудий бўлинмаларда, массивларда, жойларда ҳозир янги мактаб қуриш керак.

«Бу йил Ислом тараққиёт банкидан 200 миллионлик 58 талойиҳа бошланяпти, 15 тасининг тендерини май ойигача эълон қиламиз. Яна Осиё Инфратузилма Инвестиция Банкининг лойиҳасидан 27 тадан ҳозир «проработка» қиляпмиз, ўтказяпмиз, 200 та мактаб», – деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, у кам сонда бўлса-да, мактаб филиаллари ҳам фаолият кўрсатаётганини айтди. Мактаб филиали мослаштирилган биноларда фақат биринчи синф ёки биринчи-учинчи ёки иккинчи-тўртинчи синф ўқувчилар ўқитилаётган мактаблардир.

Teglar

Mavzuga oid