Абдулла Абдуқодиров янги лавозимга тайинланди
У Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди.

Бугун, 16 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори Сардор Умурзоқовга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрастияси раҳбари тегишли фармойишни имзолади.
Фармойиш билан Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Тоҳиржон Баҳодирович Сафаров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланганди. Абдулла Абдуқодиров эса ушбу лавозимдан озод этилганди.





