Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди

27.08.2025 | 19:202 daqiqa

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилди.

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди
Бугун, 27 август куни Афғонистонда 3 балли зилзила содир блди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Қайд этилишича, зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: - Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 342 км. - Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км. - Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км. - Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км. - Андижон вилоятида 2 балл, 486 км. - Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км. - Наманган вилоятида 2 балл, 498 км. - Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км. - Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда. Магнитуда: 5,7 Чуқурлиги: 160 км. Зилзила эпицентри Бадахшон, Афғонистон.

Teglar

Mavzuga oid