Logo

АҚШнинг Эрон билан уруши қанчага тушгани маълум қилинди

Bugun 20:302 daqiqa

Трампнинг «АҚШ аллақачон ғалаба қозонди», деган баёнотларига қарамай, амалда можаро давом этмоқда ва бу сенатдаги демократлар томонидан Пентагон раҳбариятининг кескин танқид қилинишига сабаб бўляпти.

АҚШнинг Эрон билан уруши қанчага тушгани маълум қилинди

АҚШнинг Эрон билан давом этаётган ҳарбий можароси харажатлари ҳозирга қадар 37,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет сенатдаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «NBC News» нашри.

Вазирнинг сенаторларга маълум қилишича, Доналд Трамп маъмуриятига яқин ойларда ҳарбий операцияларни давом эттириш учун бундан қарийб икки баробар кўп маблағ талаб этилади.

Пентагоннинг ички баҳолашларига кўра, урушнинг умумий харажатлари аллақачон 80 миллиарддан 100 миллиард долларгача етган. АҚШнинг уч нафар расмийсига таяниб берилган маълумотларда қайд этилишича, бу суммага шикастланган ҳарбий базаларни тиклаш, йўқ қилинган авиация ўрнини тўлдириш ва қурол-яроғ захираларини тўлиқ тиклаш харажатлари киради.

Хегсетнинг ўзи келтирган 37,5 миллиард долларлик ҳисоб-китоб эса фақат жорий молия йили охиригача ҳарбий хизматчиларга маош тўлаш, операциялар ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш кабиларни ўз ичига олган.

Можаронинг кучайиши ва ўзаро зарбалар

Мудофаа вазирининг ушбу баёноти можаронинг янги эскалацияси фонида янгради. Сенатдаги Демократик партия вакиллари Трампнинг АҚШ аллақачон ғалаба қозонгани ҳақидаги баёнотларига қарамай, урушда силжиш йўқлигини таъкидлаб, Хегсет билан кескин баҳсга киришган.

Шунингдек, Теҳрон томони Ирон армияси Қувайтдаги АҚШ базасидаги HIMARS тизимларига зарба берганини эълон қилди. Бундан ташқари, Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) АҚШ қирувчи самолётини йўқ қилгани ва Amazon маълумотлар марказига зарар етказганини даъво қилмоқда.

Британиянинг денгиз савдоси оператив маркази эса Уммон соҳилларида номаълум снаряд танкерга урилганини маълум қилди. Шу билан бирга, Bloomberg нашрининг ёзишича, Британиянинг янги бош вазири АҚШга Эронга зарба бериш учун ўз базаларидан фойдаланишга рухсат берган.

Teglar

Mavzuga oid