add

«AVVAL IQTISOD...» #11: Реновация тўғрисидаги қонун, эскроу ҳисобварақлар ва тартибга тушган «Малика» бозори

Bugun 15:552 daqiqa

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан ҳафталик иқтисодий таҳлилий кўрсатувнинг навбатдагисида ДХШ асосида қурилаётган мактаб ва боғчалар, 15 млн маълумотнинг ўғирланиши, омонатлар кафолати бўйича қонун ҳамда бошқа мавзулар таҳлил қилинди.

Янги ташаббусга кўра давлат мактаблари ва боғчаларининг фойдаланилмай ётган майдонлари ДХШ асосида хусусий боғча ва мактаблар қуриш учун ажратилиб берилади. Ташаббуснинг ижодкорлари ким? Бу қандай ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин.

15 млн Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлари даркнетда тарқалди. Лекин қатор расмий идоралар (Статқўм, Солиқ қўмитаси, Марказий Банк) сақланаётган маълумотлар хавфсиз эканини айтишмоқда. Уларнинг қай бирига ишониш ва нима қилиш керак?

Эскроу ҳисобварақлар қачон ишга тушади? Уни ишга тушириш учун қонунчиликка ўзгартириш киритилиши лозимлиги айтилмоқда.

Реновация тўғрисидаги қонун қаерда? Сенатдами? Ë Қонунчилик палатасига қайтганми?

Сенат йиғилишда реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилга қадар 60 фоизга етказиш масаласи қўйилган (рақамда ҳозир йилига 15-18 минг квартира реновация ҳудудларида қурилаётган бўлса, 2040 йилда бу кўрсаткич 170 мингга чиқади). Яъни, амалда реновация жараёни ўзи қонунсиз амалга оширилаётгани ҳолатида, жараён буёғига каррасига кенгаяди. Қурилиш учун ер ва макон очишнинг энг асосий ричаги реновация воситасида бузиш бўлади.

2025 йил 9 сентябрда Қонунчилик палатаси жуда кўп баҳс ва муносазараларга сабаб бўлаётган «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилган эди. Шу куннинг ўзида қонун Сенатга юборилгани ҳақида расмий хабар берилган.

Орадан 3 ҳафта ўтиб, 2025 йил 2 октябрда Сенатнинг тегишли қўмитаси бу қонунни муҳокама қилган. Шундан кейин қонуннинг кейинги тақдири ва мундарижаси ҳақида биронта маълумот чиқмаган.

Қонуннинг ҳозирги мақоми қандай ўзи?

Конституцияга кўра, Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун 10 кун ичида Сенат юборилиши ва Сенат қонунни 60 кун ичида (18 ноябргача) кўчириб чиқиши керак. Яъни, Конституцияга амал қилинса, ё қонун имзога киритилган ёки орқага — Қонунчилик палатасига қайтган бўлиши лозим эди.

Омонатлар кафолати бўйича қонун тескари кучга эгами? 2025 йил 19 февралгача омонат қўйганлар хавотирга тушишлари керакми? Омонатларни кафолатлаш агентлиги қонунни тўғри талқин қилмоқдами?

Яширин иқтисодиёт борасида Президент танқидига учраган «Малика» бозорида иджобий ўзгаришлар юз бергани айтилмоқда. Хўш, бу жараён энди доимий бўладими ёки вақтинчалик? Тошкент шаҳридаги бошқа буюм бозорлари, хусусан, «Абу Сахий»да ҳам вазият изига тушадими?

Teglar

Mahliyo Hamidova

Mahliyo HamidovaMaqolalar soni: 49

Barchasi

Mavzuga oid