Logo

Ойбек Турсунов Perfectum компаниясининг қарийб 100 млрд сўмлик мол-мулкини сотиб олмоқда

Bugun 11:411 daqiqa

Сотилаётган активлар қаторидан компаниянинг Тошкент шаҳридаги бош офиси ҳамда 2 мингдан зиёд асосий воситаси жой олган.

Ойбек Турсунов Perfectum компаниясининг қарийб 100 млрд сўмлик мол-мулкини сотиб олмоқда © Kollaj: Vaqt.uz

Ойбек Турсунов Perfectum алоқа операторининг Тошкент шаҳридаги бош офиси ва 2 мингдан ортиқ асосий воситаларини қарийб 100 миллиард сўмга сотиб олади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталидаги ҳисоботларда кўрсатилган.

Қайд этилишича,16-октябр куни операторнинг юридик эгаси ҳисобланган Rubicon Wireless Communication акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган.

Йиғилишда акциядорлар компания мол-мулкини Ойбек Турсуновга сотиш бўйича битимни маъқуллаган.

Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳисобга олган ҳолда битимнинг умумий қиймати 98 миллиард 374 миллион сўмни ташкил этади.

Сотилаётган активлар

Келишув асосида Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган кўчмас мулк мажмуаси сотилмоқда. Perfectum компаниясининг бош офиси жойлашган ушбу мажмуа 65 миллиард 968 миллион сўмга баҳоланган.

Мажмуа умумий майдони 7 283 квадрат метр бўлган ер участкасида жойлашган тўртта бинодан иборат бўлиб, уларнинг умумий майдони 10 479 квадрат метрни ташкил қилади.

Шунингдек, мол-мулк таркибига компанияга тегишли бўлган 2 012 дона асосий восита ҳам киритилган. Ушбу воситалар 32 миллиард 406 миллион сўмга баҳоланган.

Маълумот ўрнида, Ойбек Турсуновнинг ўзига тегишли «Promadik Invest» компанияси бор, шунингдек, у «Kapitalbank» тижорат банкидаги энг йирик улушга эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ VEON Perfectum'ни 207 млн долларга сотиб олиши ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid