add

«Аввал иқтисод...» #5: Yandexʼга бойкот, Burger King хатоси ва ёпилаётган онкошифохона

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан ҳафталик таҳлилий кўрсатувнинг навбатдагиси Yandex таксига ўхшамаган бойкот, Burger King ва давлат тили, Тошкентда ёпилган онкология шифохонаси ва бошқа мавзулар таҳлил қилинди

«Аввал иқтисод...» #5: Yandexʼга бойкот, Burger King хатоси ва ёпилаётган онкошифохона

Vaqt.uz анъанавий тарзда «Аввал иқтисод…» таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги, 5-сонини тақдим этади.

Иқтисодчи, эксперт Отабек Бакиров ва Лайло Хондамировна иштирокидаги кўрсатувда Yandex Go такси агрегаторига бойкот нега иш бермагани ва бундай бойкотлар нега самарасиз эканлиги тушунтирилди.

Тошкентда Burger King очилди. Хўрандалар давлат тилида меню йўқлигидан нолишди. Компания вакиллари баёнот билан чиқишди. Ушбу машмашалар нима билан якунлангани ва Ўзбекистонга кириб келаётган брендлар аслида қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида.

Ўзбекистонликлар учун АҚШ корхоналарига инвестиция қилишга чекловлар олиб ташланди. Бу яхши хабарми?

Онкология шифохоналари яна аукционга қўйиладими? Ўзбекистонда давлат шифохоналарининг сотилишига тақиқ жорий қилиш таклифи нега амалга оширилмагани ҳақида. Ўзбекистонда яширинча хусусийлаштиришдан мақсад нима?

Алшер Султонов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Баҳодиржон Сиддиқов истеъфога чиқарилди. Энергоамалдорлар истеъфосига сабаб нима?

Teglar

Mavzuga oid